Халқаро Олимпия Қўмитаси

Халқаро Олимпия Қўмитаси (ХОҚ) президенти ХОҚ аъзолари томонидан яширин овоз бериш йўли орқали саккиз йиллик муддатга сайланади. Ушбу муддат якунига етгач ХОҚ раҳбари яна тўрт йиллик муддатга қайта сайланиши мумкин.

ХОҚнинг амалдаги президенти Томас Бах (Германия). У 2013 йилнинг 10 — сентябрь куни Халқаро Олимпия қўмитасининг Буэнос-Айрес шаҳрида (Аргентина) бўлиб ўтган 125-сессиясида ХОҚнинг президенти этиб сайланган.ш


Халқаро Олимпия Қўмитаси Президентлари

28099.jpeg

Викелас Деметриус (1835 йил, Эрмуполис, Греция – 1908 йил 20 июнь, Афина) – Халқаро Олимпия Қўмитасининг биринчи Президенти. Замонавий олимпия харакати ташкилотчиларидан бири. 1894 йил июнь ойида Парижда ўтказилган Халқаро таъсис конгрессида замонавий олимпия харакати муаммолари муҳокама қилинган шўьбага раҳбарлик қилган.

Мазкур конгрессда Халқаро Олимпия Қўмитасининг аъзоси ҳамда Президенти этиб сайланган. 1896 йилда I Олимпиада ўйинларини Афинада ўтказишни таклиф қилган ва бу замонавий олимпия ўйинлари муваффақиятли ўтишига катта ҳисса қўшган.

Олимпия ўйинлари ниҳоясига етганидан сўнг истеьфога чиққан. 1897 йилгача Халқаро Олимпия Қўмитаси аьзоси бўлган. Хаётининг сўнгги ўн йилини бадиий ижодиётга бағишлаган.


28100.jpeg

Барон Пьер де Кубертен — Халқаро олимпия харакатининг буюк арбоби, замонавий олимпия харакатининг асосчиси, Халқаро Олимпия Қўмитасининг иккинчи Президенти.
1863 йилнинг 1-январ куни Париж шаҳрида француз рассоми оиласида туғилган. Болалигидан чавандозликни ҳуш кўрган, қиличбозлик ва эшкак эшиш билан шуғулланган. Париж лицейларининг бирида, ҳарбий мактабда, сўнг Париж университетида ўқиб, саньат, фан ва ҳуқуқ бакалаври даражасини олган. Таьлимини сиёсий фанлар эркин мактаби (Эколь Премьер)да давом эттирган.

1894 йилда Халқаро Олимпия Қўмитасининг Бош котиби, 1896 йилда Президенти этиб сайланган. Пьер де Кубертеннинг бевосита раҳбарлигида Халқаро Олимпия Қўмитаси II,III,IV,V,VII,VIII Олимпия ўйинларини, Шамонида расмий равишда I Қишки Олимпиада мақоми берилган қишки спорт ҳафталигини ўтказди.
1925 йилда ўз хоҳишига мувофиқ Халқаро Олимпия Қўмитасининг Президенти лавозимидан истеьфога чиққан. Шу санадан умрининг оҳиригача — ХОҚнинг фаҳрий Президенти бўлган.

Олимпия харакати, спорт тарихи, шунингдек, социология, фалсафа, сиёсат, археология, фаннинг бошқа соҳаларига оид 30 та китоб, 50 та рисола, 1200 тадан ортиқ мақолалар муаллифи.

Пьер де Кубертен 1937 йилнинг 2 — сентябр санасида хаётдан кўз юмган. Васиятига кўра Женева (Швейцария)га дафн этилган. Греция Миллий Олимпия қўмитасининг таклифи билан юраги балзамлаштирилиб, маҳсус идишда Олимпия шаҳри муқаддас даргоҳига кираверишдаги ёдгорлик ичига жойланган.



28101.jpeg

 Байе-Латур Анри-де, граф (1876 йил, 1 март — 1942 йил 6 январь, Брюссель) — Халқаро Олимпия Қўмитасининг учинчи Президенти.

Бельгиянинг Антверпен провинцияси собиқ губернатори оиласида дунёга келган. Болалик пайти ва Левен университетида ўқиган йиллари спортнинг чавандозлик турига қизиққан. Университетни тамомлагандан кейин дипломатик хизматда: Бельгия хукумати топшириқларини бажарган, унинг Голландиядаги дипломатик вакили бўлган.
1903-йилда Бельгиядан Халқаро Олимпия Қўмитаси аьзоси этиб сайланган. 1905 йилда ХОҚнинг III конгрессини тайёрлаш ва ўтказишга шахсан катта хисса қўшиб, бу халқаро ташкилотда катта обрў — эьтибор қозонган. 1906 йилга Бельгия Миллий олимпия қўмитаси тасисчиларидан бири бўлган.

Бевосита унинг тасири туфайли Бельгиянинг Антверпен шахри 1920 йилги олимпия ўйинларининг пойтахти этиб танланган. Антверпен биринчи жахон уруши йиллари вайронага айлантирилганлигига қарамасдан VII Олимпиадани ўтказиш ташкилий қўмитасининг президенти этиб сайланган Анри де Байе-Латур бу жахон спорти байрами муваффақиятли ўтишини таьминлашга катта хисса қўшган.

Халқаро Олимпия Қўмитаси 1921 йилда ўзининг биринчи Ижроия қўмитасини шакллантирганда Анри де Байе-Латур унинг аьзоси этиб сайланди. 1922 йилда Бразилияда ўтказилган Жанубий Америка ўйинларида ХОҚ рахбарияти вакили бўлган Байе-Латур бу минтақа спорт ташкилотларидаги турли можаро ва муаммоларни муваффақиятли хил эта олган.

Халқаро Олимпия Қўитасининг 1925 йил 28 майдаги 24-сессиясида Анри де Байе-Латур икки тур овоз беришдан сўнг ХОҚ Президенти этиб сайланди.

Халқаро Олимпия Қўмитасининг 1933 йил Венада бўлиб ўтган сессиясида Анри де Байе-Латур иккинчи саккиз йил муддатга ХОҚ Президенти этиб сайланди.

Анри де Байе-Латур рахбарлигида ХОҚ II,IIIқишки Олимпиадаларни,IX,X,XIолимпия ўйинларини ўтказади.


28102.jpeg

Эдстрем Юханнес Зигфрид (1870 йил 21 ноябрь, Гетеборг, Швеция — 1969 йил 18 март, Стокгольм, Швеция) — Халқаро Олимпия Қўмитасининг тўртинчи Президентидир.

Юханнес Эдстрем Швеция ва, АҚШда таьлим олган, Швейцариянинг Цюрих шахридаги Федерал технология институтида муҳандис-энергетик ихтисослигини эгаллаган. Шундан кейин, АҚШ ва Швейцария концерларида ишлаган, XIX аср охирида Швецияга қайтиб трамвай корпарациясида фаолиятини давом эттирган. Кейин Швецияда энг йириклардан хисобланган «ASSA» компаниясининг президенти бўлган.

Юханнес Эдстрем ёшлигидан енгил атлетика билан шуғулланган. 1891 йилда 100 ва 150 метрга югуришда Швеция рекордини ўрнатган

1901–1903 йилларда Швеция енгил атлетика федератсиясининг президенти бўлган, Швеция спортини ривожлантириш маьмурий органи — риксидроттсфербундер ташкилотчиларидан биридир. У Стокгольмдаги бешинчи олимпия ўйинлари ташкилотчиларидан хисобланади.

1912 йилда Юханнес Эдстрем Халқаро хаваскор енгил атлетикачилар федератсияси — ИААФнинг биринчи президенти этиб сайланади. У 1946 йилгача ана шу лавозимда бўлди. Юханнес Эдстрем 1921 йилда Халқаро Олимпия

Қўмитаси аьзоси, кейин ХОҚ Ижроия қўмитасининг аьзоси этиб сайланган. 1931 йилда Юханнес Эдстрем ХОҚ вице-президенти этиб сайланди.

1946 йилда ХОҚнинг 40-сессиясида Юханнес Эдстрем Халқаро Олимпия Қўмитасининг Президенти этиб сайланди. Юханнес Эдстрем пьер де Кубертаннинг хаваскор спортни ривожлантириш тамойилининг тарафдори эди. У олимпия харакатида миллатчиликнинг хар қандай кўринишига қатьий қарши эди Юханнес Эдстрем ХОҚнинг 1949 йилдаги 44-сессиясида Халқаро олимпия академиясини ташкил этиш таклифини қўллаб қувватлади. Бу ғоя 1961 йилда амалга оширилди. Юханнес Эдстрем ХОҚнинг 1950 йилги 45-сессиясида саньат танловларини олимпия ўйинлари дастуридан чиқариш, Олимпиада доирасида турли саньат фестиваллари, кўргазмалари ўтказиш таклифларини киритди.

Бу ўн бешинчи Олимпиададан бошлаб амалга оширилди Юханнес Эдстрем ХОҚнинг 1952 йил 16 июль куни бўлиб ўтган 48-сессиясида ўз илтимоси юилан истефога чиқди. У умрининг охирига қадар ХОҚнинг фахрий президенти эди.


28103.jpeg

Брендеж Эйвери (1887 йил 28 сентябрь, Детройт, АҚШ — 1975 йил 7 май, Гармиш — Партенкихерен, Гкрмания) — Халқаро Олимпия Қўмитасининг бешинчи Президенти.

Ишчи оилачида туғилган, 1893 йилда оиласи билан Чикагога кўчиб кетгач, шервуд ўрта мактабида бошланғич таьлимни олади, 12 ёшидан «Чикаго трибюн» газетасини тарқатувчи бўлиб ишлай бошлайди. Бу ишини хусусий коллежда ўқиш билан бирга қўшиб олиб боради. Коллежда енгил атлетика кўпгтнп турлари, футбол ва баскетбол билан шуғулланади.
1909 йилда Иллинойс штати университетини тугаллаб, мухандис-қурувчи ихтисослигини эгаллаган Эйвери Брендеж Чикагодаги «Холаберд ва Роше» меьморчилик фирмасида қурилиш бошқарувчиси вазифасида ишлаш билан бирга спорт билан фаол шуғулланади. У енгил атлетика кўпкураши бўйичи, АҚШ биринчилигининг 1910 йилги совриндоридир. 1912 йилги Стокгльм Олимпиадасида, АҚШ терма жамоаси сафида енгил атлетика бешкураши бўйичи бешинчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлган. Спортчи 1914,1916 ва 1918 йилларда енгил атлетика кўпкураши бўйича мамлакат чемпиони хам хисобланади. Сўнг у қўл тўпи билан шуғуллана бошлаб, спортнинг бу турида Американинг энг яхши ўн ўйинчисидан бири, деб хам тополган.

Эйвери Брендеж 1925–1927 йилларда қўл тўпи бўйичи миллий қўмита раиси, 1928–1935 йилларда, АҚШ Хаваскор атлетика ассоциацияси, 1928–1952 йилларда, АҚШ миллий олимпия қўмитаси президенти бшлган. У 1930 йилда Халқаро хаваскор енгил атлетика федерацияси вице-президенти, 1936 йилда ХОҚ азоси, 1937 йилда ХОҚ Ижроия қўмитаси қўмитаси азоси, 1945 йилда ХОҚ вице-президенти, 1946-йилда биринчи вице-президенти этиб сайланган.
1952-йил июнь ойида ХОҚнинг Хельсинкида бўлиб ўтган 48-сессиясида Эйвери Брендеж Халқаро Олимпия

Қўмитасининг Президенти этиб сайланди.
Эйвери Брендеж биринчи бўлиб ХОҚнинг Олтин медали билан тақдирланган. У 85 ёшида ХОҚнинг 1972 йилда Мюнхенда бўлиб ўтган 73-сессиясида ўз ихтиёрига кўра истефога чиқди. Эйвери Юрендеж хаётининг сўнгги йилларини Германиянинг Гармиш-Партенкирхен шахрида ўтказди ва васиятига кўра шу ерда дафн этилди.


28104.jpeg

Килланин Майкл Моррис, лорд (1914 йил 30 июль, Лондон) — Халқаро Олимпия Қўмитасининг олтинчи президенти.

Майкл Килланин Париж ва кембриж университетларида таьлим олган. Ёшлигидан спортнинг чавандозлик, бокс ва эшкак эшиш турлари билан шуғулланган.

1935–1936 йилларда Майкл Килланин «Дейли экспресс» газетасида мухбир, 1937–1938 йилларда бу нашрнинг Осиёдаги харбий мухбири, 1938–1939 йилларда «Дейли мейл» ва «Санди диспетчер» газеталарида сиёсий шархловчи бўлиб ишлаган.

1938–1945 йилларда Буюк Британия Қуролли Кучларининг зобити, иккинчи жахон уруши қатнашчисидир.
Ўтган аср 40-йилларининг охири 50-йилларнинг бошларида Майкл Килланин турли саноат фирмаларида маьмурий лавозимларни эгаллаган.

1950 йилда Ирландия миллий олимпия қўмитасининг Президенти этиб сайланган Майкл Килланин олимпия харакатининг фаолларидан биридир. У 1952 йилдан Халқаро Олимпия Қўмитасининг аьзоси, 1967 йилдан ХОҚ Ижроия қўмитаси аьзоси, 1968 йилдан ХОҚнинг вице-президентидир. У 1972 йилда ХОҚнинг Мюнхенда ьўлиб ўтган 83-сессиясида Халқаро Олимпия Қўмитасининг Президенти этиб сайланди.

Майкл Килланин Олимпия харитасидаги ҳаваскор спортчи мақомига аниқликлар киритилган «26 қоида» муаллифларидан биридир. У спортни тижоратлаштиришга қарши бўлгани холда миллий олимпия қўмиталарининг ўз спортчиларини олимпия ўйинларига тайёргарлик кўришлари ва уларда қатнашишлари билан боғлиқ бўлган харажатларини қоплашларига хайрихохлик билдирган. Майкл Килланин ХОҚ Президенти лавозимида эканлигида Халқаро Олимпия Қўмитасининг миллий олимпия қўмиталари ва халқаро спорт федерациялари билан алоқалари мустаҳкамланди.

Майкл Килланин ривожланаётган давлатларда олимпия харакатини, спортни ривожлантиришга катта хисса қўшди. У ХОҚнинг «Олимпия бирдамлиги» дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ташаббускори бўлди.
ХОҚ Майкл Килланин рахбарлигида Монреалдаги XХI, Москвадаги XХII олимпия ўйинларини, Инсбургдаги XII ва Лейк-Плэсиддаги XIII қишки Олимпиадаларни ўтказди. Бу даврда турли сиёсий қарама-қаршиликлар, олимпия ўйинларини бойкот қилишга уринишларга қарамасдан Майкл Килланин рахбарлигидаги ХОҚ олимпия харакатини парчаланиб кетиштга йўл қўймади.

Майкл Килланин 1980 йилда ўз хохишига кўра ХОҚ Президентлиги лавозимидан истеьфога чиқди.


28105.jpeg

Самаранч Хуан Антонио, маркиз (1920 йил 17 июль, Барселона, Испания) — Халқаро Олимпия Қўмитасининг еттинчи Президенти.

Хуан Антонио Самаранч университетнинг тижорат факультетини тугаллагандан сўнг бизнес фаолиятини спорт устозлиги билан қўшиб олиб борди. У ёшлигида бокс, роликли конькида хоккей билан шуғулланган. Кейинчалик у устозлик қилган Испаниянинг роликли хоккей жамоаси жаҳон чемпиони ҳам бўлди.
1940–1950 илларда Хуан Антонио Самаранч Барселона муниципалитетининг маслаҳатчиси бўлган, сўнг Испания роликли хоккей миллий федерациясининг президенти этиб сайланган.

1963 йилда Хуан Антонио Самаранч Испаниянинг спорт олий кенгаши рахбари лавозимига тайинланади. У 1955 йилда Барселонада ўтказилган иккинчи Ўрта денгиз ўйинларининг ташкилотчиларидан биридир. У 1956 йилдаги VII қишки Олимпиада, 1960 йилги XVIIва 1964 йилги XVIII олимпия ўйинларида Испания спорт делегациясининг рахбари бўлган.

1967 йилда Хуан Антонио Самаранч Испания миллий олимпия қўмитасининг Президенти этиб сайланади. У 1968 йилдан Халқаро Олимпия Қўмитаси протоколи рахбари, 1970 йилдан ХОҚ Ижроия қўмитаси аьзоси, 1974 йилдан ХОҚ вице-президентидир. У 1977 йилда Испаниянинг собиқ Иттифоқдаги элчиси бўлган.

1980 йил июль ойида ХОҚнинг 83-сессиясида Хуан антонио Самаранч овоз беришнинг биринчи босқичидаёқ Халқаро олимпия Қўмитаси Президенти этиб сайланди.

Хуан Антонио Самаранч бу лавозимни эгаллаши билан олимпия харакатини давр талабига мослаштириш, ХОҚ олимпия доирасини кенгайтириш, спортда допингга қарши курашиш каби асосий тамойилларни ўз ичига олган фаолият дастурини эьлон қилди.

1982 йил бошида Хуан Антонио Самаранч Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибига БМТ томонидан Халқари Олимпия Қўмитасининг мутлақ мустақиллигини хамда унинг жахоннинг хохлаган қисмида ташқаридан бирон-бир аралашувларсиз олимпия ўйинларини ўтказиш хуқуқини эьтироф этиш таклифи билан мурожаат қилди.
Хуан Антонио Самаранч рахбарлигида ХОҚ XIV,XV,XVI,XVII,XVIII қишки Олимпиадалар ҳамда XXIII, XXIV,XXV, XXVI,XXVII олимпия ўйинларини ўтказди1986 йилдан профессионал спортчиларнинг олимпия ўйинларида иштирок этишларига рухсат берилиши ҳам Самаранч номи билан боғлиқ.

1991 йилда Испания қироли Хуан Карлос Хуан Антонио Самаранч Тореллога маркиз унвонини мархамат қилди.
2000 йилда Хуан Антонио Самаранч ўз хохишига кўра ХОҚ Президенти лавозимидан истеьфога чиқди.

28098.jpeg

Рогге Жак (1942 йил, 2 май, Гент, Бельгия) — Халқаро Олимпия Қўмитасининг саккизинчи Президенти.

Жак Рогге ихтисослиги бўйичи хирург ва тилшуносдир. У регби бўйичи Бельгия терма жамоаси аьзоси бўлган. Жак Рогге елканли қайиқ спортида Бельгиянинг ўн олти карра чемпиони хамда жахон чемпионидир. У 1968, 1972, 1976 йиллардаги олимпия ўйинларида елканли қайиқ мусобақаларида иштирок этган.

Жак Рогге 1989 йилда Европа Олимпия қўмиталари ассоциациясининг президенти хамда Миллий олимпия қўмиталари ассциацияси — АНОК вице-президенти этиб сайланди. 1989 — 1992 йилларда Бельгия Миллий олимпия қўмитасининг президенти бўлган.

1998 йилдан Жак Рогге ХОҚ Ижроия қўмитасининг аьзосидир.
Жак Рогге 2000 йилда ХОҚнинг сессиясида Халқаро Олимпия Қўмитасининг саккизинчи Президенти этиб сайланган.