Олимпийкий маркетинг

Олимпия ҳаракати, олимпия маркетинги орқали ўз фаолиятини ривожлантириш имкониятига эга. Маркетинг нуқтаи назаридан ташқи омиллар орқали фаолиятни молиялаштириш, фаолиятни самарадорлигини ошириш ва молиявий мустақилликни таъминлайди. Шу билан бирга Олимпия ҳаракати ўзининг маркетинг фаолияти орқали, Халқаро Олимпия Қўмитасининг номоддий активи ҳисобланмуш олимпизм имижининг юқори бўлишини таъминлайди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Ўзбекистон Республикасини Олимпия ҳаракати ва Олимпия терма жамоаси фаолиятини ташкил этишда қатнашади. Ўзбекистон МОҚ ўз фаолиятини нобюджет молиявий маблағлар орқали шакллантириб, мамлакатимизда Олимпия ҳаракати тарғиботи ва ташвиқотини олиб боради. Шунинг учун, Олимпизмнинг юқори имижини сақлашда маркетинг имкониятларидан фойдаланиш, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси фаолиятида катта аҳамият касб этади. Шу сабаб, мамлакатимизда олимпизмнинг ривожланиши, Ўзбекистон шаънини Олимпияда ўйинларида муносиб ҳимоя қилиш учун, келажакда ҳам олимпия маркетингини янада ривожлантиришни тақазо этади. Бугунги кунда Олимпия ҳаракати, нотижорий маркетинг соҳасида шиддат билан ривожланиб бормоқда. Оҳирги йилларда тўпланган тажриба, уни янада ривожлантирган ҳолда спорт ва жамиятга ҳизмат қилишни тақазо этмоқда. Бу шуни кўрсатмоқдаки, Олимпия ҳаракатини юқори чўққиларга олиб чиқиш учун, мавжуд тўпланган тажриба, билан биргаликда, унга яқин бўлган соҳа фаолиятини таҳлил қилиш лозимлигини кўрсатмоқда. Шуни қайд этиб ўтиш жоизки, олимпия маркетингини такомилашишнинг бу йўли МОҚ фаолиятида ҳам кўзда тутилган.

Хозирги кунда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси “Савдогарбанк”, “Sarkor Telekom”, “Сoca-Cola Uzbekistan” ва бошқа қатор компаниялар билан хомийлик ва хамкорлик алоқаларини йўлга қўйган.

Ўзбекистонда Олимпия харакатини қўллаб қувватлаш истагида бўлган корхона-ташкилотлар, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси маркетинг бўлими билан +99871 244 41 41 телефон рақамлари орқали алоқага чиқишлари мумкун.