VII қишки Осиё ўйинларига

Астана-2011

VII қишки Осиё ўйинларига Астана (Қозоғистон) шаҳри мезбонлик қилди. 2011 йилнинг 30 январь – 6 февраль кунлари бўлиб ўтган мусобақаларда 27 давлатнинг 991 нафар атлетлари, спортнинг 11 турида баҳс юритдилар.

Мазкур ўйинларда Ўзбекистон шарафини 8 нафар спортчимиз ҳимоя қилдилар. Улар спортнинг фигурали учиш (Светлана Баранова, Ксения Григорьева, Дмитрий Бабиков , Артем Воронов), тоғ чанғиси (Анастасия Гимазетдинова ва Миша Ге яккаликда) ва биатлон (Мурад Ходжибаев, Анузар Юнусов) бўйича ўтказилган мусобақаларда иштирок этдилар.