Жалгасбай Бердимуратов

Спорт курашлари

Бердимуратов Жалгасбай Қарлибай ули 1997 йил 27 март куни Нукус шаҳрида таваллуд топган. Нукус Олимпия захиралари коллежи тарбияланувчиси.

Юнон-рим кураши бўйича кўплаб халқаро мусобақалар ғолиби ва совриндори.

2019 йил Қозоғистоннинг Нур-Султан шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида -77 килограмм вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритиб, Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма олди.