Светлана Радзивил

енгил атлетика

Радзивил Светлана Михайловна 1987 йил 17 январь куни Тошкент шаҳрида туғилган. 2001 йилдан енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси.

Енгил атлетиканинг баландликка сакраш йўналиши бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони. 3 карра Осиё ўйинлари ғолиби (2010, 2014, 2018), Осиё чемпиони (2015).

Шахсир рекорди: 1.97 метр (Лондон-2012).

Аввалги Олимпиадалардаги иштироки: Пекин-2008 (18-ўрин, 1.89 метр), Лондон-2012 (7-ўрин, 1.97 метр), Рио-2016 (13-ўрин, 1.88 метр).

2019 йилнинг 13 октябрь куни Тошкентда ўтказилган Ўзбекистон очиқ чемпионатида 1.96 (Токио Олимпиадаси нормативи) метр баландликни забт этиб, Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритди.