Рустам Ассакалов

Спорт курашлари

Ассакалов Рустам Схатбиевич 1984 йил 13 июль куни Россия Федерациясининг Новороссийск шаҳрида таваллуд топган.

2012 йилдан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси.

Юнон-рим кураши бўйича 2 карра Осиё чемпиони (2013, 2015) ва Осиё ўйинлари кумуш медали эгаси (2018).

2015-йил Лас-Вегасда ўтган жаҳон чемпионати финалчиси, 2019 йил Нур-Султан шаҳри мезбонлик қилган жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳиби.

Аввалги Олимпиадалардаги иштироки: Рио-2016 (2-давра).

2019 йил август ойида Нур-Султанда ўтган жаҳон чемпионатида -87 килограмм вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритиб, Токио Олимпиадаси иштирокчисига айланди.