Расулжон Абдураҳимов

Гимнастика

Абдураҳимов Расулжон Шуҳрат ўғли 1996 йил 3 октябрь куни Фарғона шаҳрида таваллуд топган. Республика Олимпия захиралари коллежи тарбияланувчиси.

2009 йилдан спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. 2017 йил Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия ва спорт университетини тамомлади. Жаҳон ва Осиё чемпионатлари иштирокчиси.

2019 йил октябрь ойида Германиянинг Штутгарт шаҳрида ўтган спорт гимнастикаси бўйича жаҳон чемпионатидаги иштироки орқали Токио Олимпиадасига йўлланма қўлга киритди.