Ольга Забелинская

велоспорт

Забелинская Ольга Сергеевна 1980 йил 10 май куни Россия Федерациясининг Санкт-Петербург (Ленинград) шаҳрида таваллуд топган.

2018 йилдан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. 2019 йил апрель ойида Тошкентда ўтказилган велошоссе бўйича Осиё чемпионатида гуруҳ ва яккалик пойгаларида зафар қучиб, 2 карра Осиё чемпионлигини қўлга киритди.

2019 йил Жакартада ўтган велотрек бўйича Осиё чемпионатида 1 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медаллари соҳибаси.

2019 йил апрел ойида Тошкентда ўтган Осиё чемпионатининг гуруҳ пойгасида ғалаба қозониб, Токио Олимпиадасига лицензия қўлга киритган.