Оксана Чусовитина

Гимнастика

Чусовитина Оксана Александровна 1975 йил 19 июнь куни Бухоро шаҳрида туғилган. Жаҳонда спорт гимнастикаси бўйича Олимпия ўйинларида энг кўп иштирок этган спортчи (1992, 1996, 2000, 2004, 2008, 2012, 2016).

1992 йил Барселонада ўтган Олимпия ўйинлари олтин медали соҳиби, таяниб сакраш йўналиши бўйича 9 карра жаҳон чемпионати совриндори.

Таяниб сакраш, эркин машқ ва параллель тўсинларда бир неча мураккаб элементлар муаллифи. Осиё ўйинлари ва Осиё чемпионати ғолиби, фаолиятини якунламасдан туриб Олимпия ўйинларида иштирок этиш бўйича (спорт гимнастикасида) Халқаро гимнастика шон-шараф зали ва “Гиннеснинг рекордлари” китобига ўз номини ёздириб қўйган.

2019 йил Германиянинг Штутгарт шаҳрида ўтказилган спорт гимнастикаси бўйича жаҳон чемпионатидаги иштироки орқали Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма олди. Токио Олимпиадаси Чусовитини учун фаолиятидаги саккизинчи Олимпиада бўлади.