Нилуфар Зокирова

каноэда эшкак эшиш

Зокирова Нилуфар Обиджон қизи 1997 йил 15 июнь куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган.

Чирчиқ Олимпия заҳиралари коллежи тарбияланувчиси.

2018 йил Индонезияда ўтган Осиё ўйинларида каноэда эшкак эшиш бўйича жуфтлик баҳсларида Дилноза Раҳматова билан кумуш медални қўлга киритди.

2019 йил августда Венгриянинг Сегед шаҳрида ўтган жаҳон чемпионатида 200 метр масофада кечган жуфтлик баҳсларида Дилноза Раҳматова билан бронза медалига эга чиқди.

Айни шу жаҳон чемпионатида 500 метр масофага кечган жуфтлик баҳсида эса маррага бешинчи бўлиб етиб келди ва Токио Олимпиадасига йўлланма олди.