Никита Рафалович

Таэквондо

Рафалович Никита Игоревич 1993 йил 10 октябрь куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган.

Таэквондо бўйича жаҳон чемпионатининг икки карра финалчиси (2015 ва 2017 йиллар). 2014 йил Инчеон шаҳрида ўтказилган Осиё ўйинларининг кумуш медаль соҳиби. 2018 йил Осиё ўйинлари ва Осиё чемпионати ғолиби.

2016 йил Рио Олимпиадаси иштирокчиси. Мазкур йил Филиппинда ўтказилган Рио Олимпиадасига йўлланма берувчи квалификацион мусобақада ғалаба қозониб, Рио Олимпиадасига йўлланма олган.

Бўйи: 190 см. Вазни: 78 килограмм.

2020 йил январь ҳолатига кўра, Халқаро таэквондо федерацияси (WT) эълон қилган -80 килограмм вазн тоифасининг Олимпиада рейтинги якуни бўйича тўртинчи ўринни эгаллаб, Токио Олимпиадасига йўлланма олди.