Муроджон Холмуродов

велоспорт

Муроджон Холмуродов 1982 йил 2 май куни Хоразм вилояти Гурлан туманида таваллуд топган. Кўп йиллар давомида Ўзбекистон шарафини нуфузли мусобақаларда муносиб ҳимоя қилиб келмоқда.

2013 йил Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатининг икки карра ғолиби, 2011 ва 2019 йилги қитъа биринчиликлари совриндори. 2018 йил Индонезияда ўтказилган Осиё ўйинларида шосседа ўтказилган индивидуал вақт пойгасида кумуш медални қўлга киритган.

2012 йил Лондонда ўтказилган Олимпия ўйинларида шосседаги гуруҳ пойгасида иштирок этган.

2019 йил апрель ойида Тошкентда ўтказилган велошоссе бўйича Осиё чемпионатидаги иштироки орқали Токио Олимпиадасига йўлланма олди.