Элмурат Тасмурадов

Спорт курашлари

Тасмурадов Элмурат Зулипкарович 1991 йил 12 декабрь куни Тошкент вилоятида таваллуд топган.

Юнон-рим кураши бўйича Рио Олимпиадасининг бронза медали соҳиби. 3 карра жаҳон чемпионати совриндори. 4 карра Осиё чемпиони ва икки бор кумуш медаль соҳиби.

Аввалги Олимпиадалардаги иштироки: Лондон-2012 (1/8 финал), Рио-2016 (3-ўрин).

Жаҳон чемпионатларидаги натижаси: Будапешт-2013 (бронза), Тошкент-2014 (бронза), Будапешт-2018 (кумуш).

2019 йил сентябрь ойида Қозоғистоннинг Нур-Султан шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида -60 килограмм вазн тоифасида бронза медали учун курашиш босқичига етиб бориши унга Токио Олимпиадаси йўлланмасини тақдим қилди.