Дмитрий Шокин

Таэквондо
Шокин Дмитрий Александрович 1992 йилнинг 30 куни Тошкент шахрида туғилган, миллати рус. Маълумоти - олий магистр. Марказий армия спорт клуби аъзоси.

У 2011 йилдан Таэквондо WTF миллий терма жамоаси аъзоси. Дмитрий спорт соҳасида кўпгина ютуқларга эришган профессионал спортчи. Халқаро спорт устаси, 2-дан қорабербоғ сохиби. Дмитрий Рио-де-Жанейро (Бразилия)бўлиб ўтган XXXII ёзги Олимпияда ўйинлари иштирокчиси (5-ўрин).

Ютуқлари:

2015й.Жахон Чемпионати Челябинск (Россия)-1ўрин
2015 й. Бутунжахон Унверсиадаси Корея (Сеул)-1 ўрин.
2014 Осиё Ўйинлари Инчхон (Жанубий Корея)-2 ўрин.
2014-2016 йилларда Тошкент (Ўзбекистон) ва Манила (Филиппини) бўлиб ўтган Осиё Чемпионати ғолиби.

2017 йил Ислом ўйинлари Боку (Озарбайжон)-2 ўрин сохиби ва бир қанча Гран При ва халқаро турнирларда муносиб иштирок этиб, Ватанимиз довруғини оламга ёйишга ўз хиссасини қўшиб келмоқда. Давлатимиз томонидан унинг ютуқлари муносиб бахоланиб 2015 йилда “Дўстлик ” ордени билан тақдирланган.

“Эътироф -2015” йил танловида “Йилнинг энг яхши спортчиси”деб тан олинган.