Дилноза Раҳматова

каноэда эшкак эшиш

Раҳматова Дилноза Бакир қизи 1998 йил 7 февраль куни Тошкент вилоятида туғилган. Чирчиқ Олимпия заҳиралари коллежи тарбияланувчиси.

2018 йил Индонезияда ўтган Осиё ўйинларида каноэда эшкак эшиш бўйича жуфтлик баҳсларида Нилуфар Зокирова билан кумуш (500 метр), яккалик пойгасида эса (200 метр) бронза медали соҳиби бўлди.

2019 йил августда Венгриянинг Сегед шаҳрида ўтган жаҳон чемпионатида 200 метр масофада кечган жуфтлик баҳсларида Нилуфар Зокирова билан бронза медалига эга чиқди.

Айни шу жаҳон чемпионатида 500 метр масофага кечган жуфтлик баҳсида эса маррага бешинчи бўлиб етиб келди ва Токио Олимпиадасига йўлланма олди.