Денис Истомин

Теннис

Истомин Денис Олегович 1986 йил 7 сентябрь куни Россия Федерациясининг Оренбург шаҳрида таваллуд топган. Халқаро тоифадаги спорт устаси.

Мураббийи: Кладвия Истомина (онаси).

Шу пайтгача ишлаб топган пули: 6 миллион АҚШ доларидан ортиқ.

Жаҳон тасниф жадвалидаги энг юқори ўрни: 33 (2012 йил, 13 август ҳолатига кўра).

Катта дубулға турнирларидани энг яхши натижаси: 4-давра (яккалик), ярим финал (2013, жуфтликда Австралия очиқ чемпионати).

АТР таснифидаги мусобақаларда қўлга киритган титуллари: 2015 (Ноттингем) ва 2017 (Ченду).

Аввалги Олимпиадалардаги иштироки: Лондон-2012 (3-давра), Рио-2016(1-давра).

2018 йил Осиё ўйинларида ғалаба қозониб, Токио Олимпиадасига йўлланма олган.