Бобоусмон Батуров

Бокс

Бобоусмон Батуров 1994 йил 16 ноябрь куни Жиззах вилоятида таваллуд топган. -69 килограмм вазн тоифасида иштирок этадиган ҳамюртимиз Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби, Екатеринбургда ўтказилган жаҳон чемпионати совриндори ва «Келажак бунёдкори» медали соҳиби ҳисобланади.

3-11 март кунлари Иорданиянинг Амман шаҳрида ўтган Осиё/Океания минтақалари учун Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи турнир орқали Олимпиада йўлланмасига эга чиққан.