Алисэ Фахрутдинова

замонавий бешкураш

Алисэ Фахрутдинова 1990 йил 23 февраль куни Россия Федерациясининг Москва шаҳрида таваллуд топган. 8 ёшидан бери замонавий бешкураш билан шуғулланиб келади. Ўсмирлар ва ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати совриндори. Катталар ўртасида 2013 йили бўлиб ўтган жаҳон чемпионатининг эстафета йўналиши ғолиби.

2019 йил ноябрь ойида Хитойнинг Ухань шаҳрида Осиё-Океания минтақасига Токио Олимпиадаси учун йўлланма берувчи мусобақа орқали Олимпия ўйинлари иштирокчисига айланди.