ОЛИМПИЯ ИНШООТЛАРИ

Терма жамоамиз вакилларининг халқаро мусобақаларга муносиб тайёргарлик кўришини таъминлаш, уларни энг замонавий шароитларда шуғулланишлари учун қатор спорт объектлари қурилмоқда. Мавжудлари эса қайта реконструкция қилиняпти. Ўз навбатида ҳукуматимиз ҳам бундай бунёдкорлик ишларини қўллаб-қувватлаган ҳолда лойиҳаларни молиялаштириш учун катта миқдорда пул ажратмоқда. Қуйида турли жойларда олиб борилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари билан таништириб ўтамиз:

Тошкент шаҳар, Олмазор туманида велоспорт базаси қайта таъмирланмоқда

Чирчиқ шаҳридаги Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университетидаги оғир атлетика манежида терма жамоа вакиллари шуғулланадиган зал замонавий шароитлар билан қайта таъмирланди

Тошкент вилоятида қурилиши лойиҳалаштирилаётган Олимпия тайёргарлик марказларининг тарҳи