МИНТАҚАВИЙ АНТИДОПИНГ ТАШКИЛОТИ

Антидопинг сиёсати ва WADA талабларини таъминлаш мақсадида ҳар бир қитъада ташкилот офислари жойлашган. WADAнинг жаҳон бўйлаб Европа, Жанубий Америка, Шимолий Америка ва Осиё (Океанияни ҳам ўз ичига олган) да ваколатхоналари мавжуд. Бундан рашқари минтақавий антидопинг ташкилотлари мавжуд (RADO). Бундай ташкилотлар жаҳон бўйлаб 15та.

RADOнинг асосий вазифалари:

  • WADA стратегиясининг ҳар йиллик режасини тайёрлаш
  • Таълим дастурлари ва тренинглари ижроси ва ривожлантириш
  • Допинг назорат ўтказиш
  • МАДА билан алоқаларни мустаҳкамлаш
  • Бошқа аъзолар билан бирга қўшимча дастурларни ривожлантириш
  • Янгиликлар билан таъминлаб туриш
  • Халқаро мусобақаларда WADA вакиллари билан таъминлаш
  • WADA сўровига биноан (исталган вақтда) допинг назоратини ташкил қилиш

Осиёда RADO:

Осиё минтақаси бешта зонага бўлинади.

1. Марказий Осиё минтақавий анти-допинг агентлиги: (RADOCA) 2006 йилда тузилган ва 9 мамлакатни ўз ичига олади. Бош офис Эронда жойлашган.

Аъзо мамлакатлар Ижроқўм аъзолари ҳисобланадилар:

  • Афғонистон
  • Эрон
  • Қозоғистон
  • Қирғизистон
  • Мўғулистон
  • Покистан
  • Тожикистон
  • Туркманистон
  • Ўзбекистон

2. Форс кўрфази мамлакатлари ва Яман минтақаси: (Бош офиси Қувайтда)

  • Баҳрайн
  • Қувайт
  • Уммон
  • Қатар
  • Саудия Арабистони
  • Бирлашган Араб Амирликлари
  • Яман

3. Жанубий Осиё антидопинг ташкилоти: (Бош офиси Мальдивда)

  • Бангладеш
  • Бутан
  • Мальдив
  • Непал
  • Шри-Ланка

4. Жануби-Шарқий антидопинг ташкилоти: (Бош офис Тайландда)

  • Бруней
  • Камбоджа
  • Индонезия
  • Лаос
  • Малайзия
  • Мьянма
  • Филиппин
  • Сингапур
  • Тайланд
  • Тимор
  • Вьетам

5. Ғарбий Осиё антидопинг ташкилоти:

  • Ироқ
  • Иордания
  • Ливан
  • Фаластин