Asian Championship. Two wrestlers in the finals!

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати бошланди. 
 
Юнон-рум кураши бўйича баҳсларда иштирок этаётган икки нафар спортчимиз рақибларини мағлубиятга учратиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.
 
Бунгача -59 кг вазн тоифасида жангларда қатнашган Елмурат Тасмуродов ушбу қитъа биринчилигида -63кг вазн тоифасида жанглар ўтказмоқда. 
 
 
Риодаги Олимпия ўйинлари совриндори мусобақадаги илк жангида ҳиндистонлик рақибини 8:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ярим финалда эса жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби ҳисобланган қозоғистонлик Мейрамбек Айнагуловни 13:8 ҳисобида мағлубиятга учратди. Шуни алоҳида қайд этиб ўтиш лозимки, жанг якунланишига 1,5 дақиқа қолганида  спортчимиз 1:8 ҳисобида имкониятни бой бераётганди. Муҳим паллада у вазиятни ўз томонига оғдира олди ва финал йўлланмасини қўлга киритди. 
 
Унинг финалдаги рақиби бироздан сўнг маълум бўлади. 
 
 
-130кг вазн тоифасида жангларда иштирок этаётган Мўминжон Абдуллаев эса дастлабки жангида мезбонлар вакили Рамоновдан 7:1 ҳисобида устун келди. Ярим финалда эса қозоғистонлик Савенкони 8:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Энди у олтин медаль учун эронлик Меҳдизодага қарши гиламга чиқади.
 
 
Финал беллашувлари ҳам бугун ўтказилади. 
15 March, 2018|Foto, News|