Greco-Roman wrestling. Today, five athletes will fight at the Asian Championship

Бугун Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати старт олади. Турнирда биринчилардан бўлиб юнон-рум курашчилар ўз иштирокларини бошлашади.
 
Бугун ўтказиладиган жангларда беш нафар спортчимиз гиламга чиқади. Вакилларимизнинг тўрт нафари иштирокини чорак финалдан бошласа, яна бири нимчорак финалдан баҳсларга киришади.
 
Спортчиларимиз илк жангларда қуйидаги рақибларга қарши кураш олиб борадилар:
 
-55кг: Жавоҳир Мираҳмедов – Х.Сон (Жанубий Корея)
 
-63кг: Елмурат Тасмурадов – В.Кураде (Ҳиндистон)
 
-77кг: Жалгас Бердимурадов – С.Гурприт (Ҳиндистон)
 
-87кг: Муҳаммадали Шамсиддинов – С.Файзиев (Тожикистон) (нимчорак финал жанги)
 
-130кг: Мўминжон Абдуллаев – М.Рамонов (Қирғизистон)
 
Мазкур турнирда спортчиларимизга омад тилаб қоламиз.
 
15 March, 2018|Foto, News|