Миллий олимпия қўмитаси танлов эълон қилади

Хабарингиз бор, бугунги кунда Миллий олимпия қўмитаси Республикамиздаги барча Олимпия захиралари коллежлари фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш, уларни жаҳон талаблари даражасида модернизациялаш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ишларини жадал суратларда бошлаб юборган.

Шу муносабат билан, Миллий олимпия қўмитаси мамлакатимиздаги Олимпия захиралари коллежларига замонавий, халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган фитнес заллари жиҳозларини харид қилиш мақсадида хорижий ишлаб чиқарувчилар ва компаниялар учун танлов эълон қилади. Бу борадаги таклифларингизни info@olympic.uz электрон манзилига юборишингиз мумкин.

Танлов 4 июлгача давом этади.

28 Iyun, 2018|Эълонлар|