Мерганларимиз жаҳон кубогида иштирок этишмоқда

Германиянинг Мюнхен шаҳрида ўқ отиш бўйича жаҳон кубоги сериясининг тўртинчи босқичи давом этмоқда.

Мусобақада дунёнинг 84 мамлакатидан 817 нафар спортчи иштирок этмоқда. Биринчи кун ўтган саралаш баҳсларида 180 нафар мерган иккита гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун курашга киришди. Беллашувлар якунига кўра, ҳамюртимиз Сакина Мамедова 620,8 натижа қайд этиб, 18-ўринни эгаллади.

26 май куни яна бир спортчимиз Вадим Скороваров ҳам пневматик милтиқдан ўқ отиш бўйича саралашда иштирокини бошласа, Сакина Мамедова кичик калибрли милтиқда 50 метр масофадан уч хил вазиятда (тик, тиззалаб турган ва ётган ҳолда) нишонга ўқ отиш бўйича баҳсларда имкониятини синаб кўради.

25 Май, 2018|Янгиликлар|