14 — Осиё ўйинлари — Пусан – 2002

2002 йилги Осиё ўйинлари Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида бўлиб ўтган. Мусобақада 175 нафар ўзбекистонлик спортчи иштирок этган. Ўйинлар якунига кўра терма жамоамиз 15та олтин, 12та кумуш ва 24та бронза медалларини қўлга киритганлар. Умумий ҳисобда 51та медалга эга чиқилган.