Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси ва «Асака банк» АТБ пандемияни спорт орқали биргаликда енгади

2020 йил 17 октябрь куни «Ёшлик» спорт мажмуасида Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси ва «Асака банк» АТБ ҳамкорлигида «Пандемияни спорт орқали биргаликда енгамиз» шиори остида ўзига хос мусобақа ташкил этилади. Унда «Асака банк»нинг вилоятдаги филиалларида фаолият олиб борадиган ходимлар велопойга мусобақасида ўз имкониятларини синовдан ўтказишади.

Ушбу мусобақа Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5та муҳим ташаббусдан бирини амалга татбиқ қилиш мақсадида ташкил қилинмоқда.

Таъкидлаш жоизки, велосипед экологик жиҳатдан энг тоза транспорт воситаси ҳисобланиб, велоспорт соғлиқ учун ҳам фойдали спорт турларидан бири саналади.

Хабарингиз бор, пандемия даврида соғлом турмуш тарзи ҳаётимизнинг устувор вазифаларидан бирига айланиб улгурмоқда. Мазкур тадбирни ўтказишдан асосий мақсад давлат муассасаларида фаолият юритаётган ходимлар ўртасида оммавий спорт ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, айниқса, хотин-қизларнинг ушбу спорт турига қизиқишини оширишдан иборатдир.

16 Oktabr, 2020|Янгиликлар|