Андижон стол тенниси бўйича селекцион мусобақага мезбонлик қилмоқда

Андижон вилоятида стол тенниси бўйича 2001-2022 йилларда туғилган ёшлар ўртасида мамлакат чемпионати бўлиб ўтмоқда. 20 октябрга қадар давом этадиган мазкур мусобақада Республикамизнинг энг сара 100 нафарга яқин кичик ракетка усталари баҳс олиб боришмоқда. Таъкидлаш жоиз, бу карантин давридан сўнг ушбу спорт тури бўйича ўтказилаётган илк расмий мусобақа ҳисобланади.

“Ушбу Ўзбекистон чемпионатини ташкил қилишдан мақсад Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ва Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун терма жамоамиз таркибига иқтидорли спортчиларни саралаб олишдир. Мусобақада ўзларини кўрсатган ёшларни биз терма жамоага жалб қиламиз ва улар билан олдинда турган йирик мусобақаларга тайёрланамиз. Спортчиларимиз ярим йил уй шароитида қолишган бўлсалар ҳам, ўз устида ишлаган ёшларимиз яхши натижа кўрсатишмоқда”, – деди Ўзбекистон стол тенниси федерацияси раиси Саида Маҳмудова.

Регламентга кўра, мусобақада ҳар бир ҳудуддан 5 нафардан спортчи иштирок этмоқда. Беллашувларни федерация мутасаддилари билан бирга МОҚ вакиллари ҳам кузатиб боришмоқда.

16 Oktabr, 2020|Янгиликлар|