Тошкентда қиличбозлик бўйича “Умид” Республика турнири якунланди

Пойтахтимизда қиличбозлик бўйича “Умид” Республика турнирини ўз якунига етди. Яккалик йўналишида кечган мусобақанинг сўнгги кунида рапира усталари баҳс олиб боришди.

Йигитлар ўртасидаги финал баҳсида андижонлик Аҳмадилло Солихожиев ҳамда тошкентлик Ҳалилулло Шарипов куч синашдилар ва унда водийлик спортчининг қўли баланд келди. Аёллар ўртасидаги ҳал қилувчи баҳсда эса финаллардаги азалий рақиблар пойтахтлик Мадинабону Парпиева ва самарқандлик Умида Илёсова тўқнаш келишди. Бу галги финал жанги эса Парпиеванинг ғалабаси билан якунланди.

Рапира, эркаклар:
1. Аҳмадилло Солиходжиев (Андижон)
2. Ҳалилулло Шарипов (Тошкент)
3. Дониёр Нугуманов (Тошкент)
3. Муҳаммадюсуф Асранов (Андижон)

Рапира, аёллар:
1. Мадинабону Парпиева (Тошкент)
2. Умида Илёсова (Самарқанд)
3. Маржона Усмонова (Андижон)
3. Камила Мирзаева (Тошкент)

16 Oktabr, 2020|Янгиликлар|