Ислом Асановни табриклаймиз!

Бугун Паралимпия терма жамоамиз аъзоси Ислом Асанов таваллуд айёмини нишонламоқда.

Ислом Асанов 1993 йил 16 октябрь куни Тошкент вилоятида туғилган. Пара-сузиш бўйича S13 тоифасида (кўриш қобилиятидаги нуқсон) терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилади. 2018 йил Пара-Осиё ўйинларида 3 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритган. Жаҳон кубоги босқичлари совриндори. 2019 йил Лондонда ўтказилган жаҳон чемпионати орқали Токио-2020 Паралимпия ўйинларига йўлланма олган.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Ислом Асановни таваллуд айёми билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

16 Oktabr, 2020|Янгиликлар|