Бўстонлиқ йўллари шоссечиларимизни Ўзбекистон чемпионатига чорлайди

19-24 октябрь кунлари велосипед спортининг шоссе йўналиши бўйича Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилади.

Мазкур мусобақадан кўзланган асосий мақсад турли ёш тоифаларидаги жамоаларнинг таркибини шакллантириш, уларни халқаро мусобақаларга тайёрлашдан иборатдир. Ўз навбатида ушбу мусобақа миллий терма жамоани шакллантириш учун селекция вазифасини ўтаб беради.

Дастурга кўра, алоҳида старт пойгаси барча ёш тоифаларида 20 км, жамоавий пойга 40 км масофага ўтказилади. Қизиқарли кечиши кутилаётган гуруҳ пойгалари эса эркаклар ўртасида 130 км, йигитлар учун 103 км, аёллар учун 89 км ва қизлар учун 62 км масофага ўтказилади.

15 Oktabr, 2020|Янгиликлар|