“Умид” турнирида ғолиб ва совриндор саблячилар номи маълум

Айни кунларда қиличбозлик бўйича “Умид” Республика турнири бўлиб ўтмоқда. Кеча сабля йўналишида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди.

Энг сара 30 га саблячиларимиз ўртасида кечган баҳсда эркаклар ўртасида Шерзод Мамутовнинг қўли баланд келди. Мамутов финалда қорақалпоғистонлик бошқа бир спортчи Фозил Генжебаевдан келди. Тошкентлик Севинч Исмоилова ҳамда Шаҳноза Тоғаймуродова ўртасида кечган аёллар финали Тоғаймуродованинг ғалабаси билан якунланди. Таъкидлаш жоиз, терма жамоамиз етакчиси Зайнаб Дайибекова кичик жароҳат сабаб ушбу мусобақани ўтказиб юборди. Ғолиб ва совриндорлар рўйхати:

Сабля, эркаклар

1. Шерзод Мамутов (Қорақалпоғистон)
2. Фозил Генжебаев (Қорақалпоғистон)
3. Бобур Расулов (Тошкент)
3. Азизбек Даулетназаров (Қорақалпоғистон)

Сабля, аёллар

1. Шаҳноза Тогаймуратова (Тошкент)
2. Севинч Исмаилова (Тошкент)
3. Айсулу Уснатдинова (Қорақалпоғистон)
3. Толкиной Бекбулиева (Қорақалпоғистон)

Мусобақанинг сўнгги куни доирасида рапирачилар баҳс олиб боришади

15 Oktabr, 2020|Янгиликлар|