Шаҳоб Султанидан блок ва унинг турлари ҳақида онлайн семинар

Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси (WKF) ҳудудларда фаолият олиб бораётган мураббийлар учун онлайн мастер-класс ташкил қилди. Таъкидлаш жоизки, бундай тадбирлар орқали мутахассислар ўзаро фикр ва тажриба алмашадилар, билим ва малакаларини оширадилар. Тадбирда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси вакиллари, вилоятлардаги мураббийлар ва спортчилар иштирок этишди.

Семинарни Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийи, эронлик Шаҳоб Султани «Ҳужумни блокировка қилиш турлари» мавзусида олиб борди.

Ҳужум каратэда жуда муҳим роль ўйнайди. Илгари қарши ҳужумга алоҳида эътибор берилар эди. Бироқ, энди янги методологияга асосланиб, блокларни қабул қилишни ўрганиш муҳим аҳамият касб этмоқда. Буни спортчилар машғулот пайтида доимий равишда машқ қилишлари ва такрорлашлари керак. Бу техниканинг муҳим асосидир. Шунингдек, мураббийлар ҳам бунинг муҳимлигини тушунишлари лозим. Шуни ёдда тутишимиз керакки, блок спортчи учун жуда хавфли техникадир ва шу боис уни ишлатиш пайтида ҳушёр бўлиш талаб қилинади«, – деди Шаҳоб Султани.

Бундан ташқари, мутахассис блок турлари ҳақида батафсил гапириб берди. Шаҳоб Султани семинар давомида блокнинг хусусиятлари ва рақибнинг зарбаларини қандай қилиб тўғри тўсиш кераклигини, ушбу техника пайтида қўл ва оёқлардан қандай фойдаланишни намойиш этди. Шунингдек, у ушбу техниканинг энг машҳур турлари, уларнинг ҳар бирининг ўзига хослиги ҳақида гапирди.

15 Oktabr, 2020|Янгиликлар|