Спорт курашлари бўйича терма жамоамизнинг режалари муҳокама қилинди

Бугун Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон спорт курашлари ассоциациясининг карантиндан кейинги давр учун режалари, Токио Олимпиадасига тайёргарлик дастури муҳокама қилинди. Унда Рустам Шоабдураҳмонов бошчилигидаги МОҚ мутасаддилари, ассоциация бош котиби ва терма жамоа мураббийи иштирок этишди.

Суҳбат давомида курашчиларимизнинг ўз вазн тоифаларида нафақат лицензия олиш, балки Олимпиадада медаль қўлга киритиш имкониятлари, тайёргарлик доирасида ташкил қилинадиган маҳаллий ва хорижий ўқув-машғулот йиғинлари, шунингдек, Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик режалари муҳокама қилинди.

Куни кеча Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия ва касаба уюшмаларининг вакиллари билан мазкур масала юзасидан гаплашиб олдик. Улар ҳам спортчиларимизни йирик мусобақаларга тайёрлаш борасида қандай ёрдам керак бўлса, хизматга тайёр эканликларини маълум қилишди. Асосийси, бизни Президентимиз қўллаб-қувватламоқда. Федерация ва мураббийлар штаби учун нима керак бўлса, биз ҳал қилишда ёрдам берамиз. Сизлардан бунинг учун фақат натижа кутамиз”, – деди МОҚ раҳбари.

Учрашув давомида федерация мутасаддиларига спортчилар учун уларнинг бўш вақтларида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил қилиш, ҳозирда Россияда машғулот олиб бораётган курашчиларимизни мамлакатимизга чақириб, ёшлар учун улар иштирокида маҳорат сабоқлари ўтказиш бўйича топшириқлар берилди.

14 Oktabr, 2020|Янгиликлар|