Шпагачилар ўртасидаги баҳсда Нурматов ва Рожкова ғалаба қозонишди

Қиличбозлик бўйича “Умид” Республика турнири старт олгани ҳақида хабар берган эдик. Қизиқарли ўтган биринчи кун беллашувларида шпага бўйича ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди.

Эркаклар ўртасида ўтган беллашувда Жавоҳирбек Нурматов мусобақа ғолиблигини қўлга киритди. Вероника Рожкова ҳамда Малика Ҳакимова ўртасида шиддатли кечган аёллар ўртасидаги финалда Рожкованинг қўли баланди келди. Батафсил:

Шпага (Эркаклар)

1. Жавоҳирбек Нурматов (Андижон)
2. Файзулла Алимов (Тошкент)
3. Матвей Кремнев (Тошкент)
3. МеирханТемуров (Навоий)

Шпага (Аёллар)

1.Вероника Рожкова (Тошкент)
2.Малика Ҳакимова (Тошкент)
3.Севара Раҳимова (Тошкент)
3.Маржона Зубайдуллоева (Бухоро)

Бугун сабля бўйича ғолиб ва совриндор номи маълум бўлади.

14 Oktabr, 2020|Янгиликлар|