Будапешт Катта дубулға турнирида қатнашувчи таркибимиз билан танишинг

Хабарингиз бор, 23-25 октябрь кунлари Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида дзюдо рестарти бошланади. Катта дубулға таснифида ташкил қилинадиган мазкур мусобақада терма жамоамиз вакиллари ҳам асосий таркибда иштирок этади. Айни пайтда жамоамизнинг мусобақада қатнашадиган таркиби маълум бўлди. Унга кўра, жамоамиз Будапешт сафарига қуйидаги таркибда йўл олади:

-60 кг: Шарофиддин Лутфиллаев
-66 кг: Сардор Нуриллаев
-73 кг: Ҳикматиллоҳ Тўраев
-81 кг: Шарофиддин Болтабоев
-81 кг: Камолиддин Расулов
-90 кг: Давлат Бобонов
-100 кг: Муҳаммадкарим Хуррамов
+100 кг: Бекмурод Олтибоев
-52 кг: Диёра Келдиёрова
-70 кг: Гулноза Матниязова

Эслатиб ўтамиз, мусобақа Токио-2020 Олимпия ўйинларига рейтинг очколарини тақдим қиладиган йирик турнирлардан бири бўлиб, ҳар бир вазн тоифасидаги ғолиблар 1000 рейтинг баллига эга бўлишади.

14 Oktabr, 2020|Янгиликлар|