UWW Ижроия қўмитаси жаҳон чемпионатининг ўтказилишига изн берди

Бирлашган кураш дунёси (UWW) Ижроия қўмитаси кеча жорий йилнинг 12-20 декабрь кунларига мўлжалланган спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатининг ўтказилишига розилик берди. Режага мувофиқ, мусобақа Сербия пойтахти Белград шаҳрида ўтади.

Ташкилот Ижроқўмига мусобақани ўтказиш бўйича 70 дан ортиқ мамлакатдан таклиф ва аризалар келиб тушган. Бироқ шуни таъкидлаш керакки, бюронинг яна бир йиғилиши 6 ноябрь куни бўлиб ўтади ва унда жаҳонда коронавирус тарқалишининг ҳолатига кўра қарор ўзгариши ҳам мумкин.

“Биз эҳтиёткорлик ва оптимистик қараш билан декабрдан бошлаб курашнинг қайтишига умид қилмоқдамиз. Спортчи ва мураббийларимизнинг хавфсизлиги бизнинг асосий мақсадимиз ва мусобақа осойишта ўтиши учун барча ҳаракатни қиламиз”, – деди ташкилот раҳбари Ненад Лалович.

13 Oktabr, 2020|Янгиликлар|