Қиличбозлик бўйича “Умид” Республика турнири старт олди

Карантин талаблари юмшатилгач қиличбозлик бўйича ҳам дастлабки мусобақалар бошлаб юборилди. Бугун пойтахтимизда “Умид” номи остида Республика турнири бошланди.

Регламентга кўра, дастлабки кун баҳсларида шпага усталари баҳс олиб боришса, эртага рапира ва турнирнинг сўнгги кунида саблячилар куч синашадилар. Таъкидлаш жоиз, ушбу турнир фақат шахсий биринчиликда ўтказилмоқда. Терма жамоамиз мураббийлар штаби бу орқали карантиндан кейин спортчиларнинг жисмоний ҳолатларини яна бир бор кўздан кечириб олиш имкониятига эга бўлишади.

13 Oktabr, 2020|Янгиликлар|