Ёш боксчиларимиз карантиндан кейинги илк халқаро мусобақага жўнаб кетишди

13-16 октябрь кунлари Беларусь пойтахти Минск шаҳрида ёшлар ўртасида бокс бўйича халқаро турнир ташкил этилади. Бокс бўйича Собиқ Иттифоқ чемпиони Владимир Ботвинник хотирасига бағишланган халқаро турнирда Беларусь, Россия, Грузия, Франция каби мамлакатлар қаторида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишади.

2002-2003 йилларда таваллуд топган боксчилар ўртасидаги ушбу мусобақа терма жамоамиз аъзолари учун пандемиядан кейинги илк мусобақа бўлади.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Минск шаҳрига қуйидаги таркибда йўл олди:

-49 кг: Иброҳим Ишжонов
-49 кг: Авазжон Йўлдошев
-52 кг: Дилшод Абдувалиев
-52 кг: Файзулло Худойбердиев
-56 кг: Мирзабек Мирзаҳалилов
-64 кг: Умид Қадамбоев
-69 кг: Сирожиддин Хожакметов
-75 кг: Нурислом Исмоилов
-75 кг: Логин Петров
-81 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев
-91 кг: Амиршоҳ Самадов
+91 кг: Жаҳонгир Зокиров

Катта мураббий: Ҳамид Тангрибергенов

Мураббийлар: Сирожиддин Наимов, Ботиржон Маҳмудов

Ҳамюртимиз Шерзод Аҳмедов мусобақада ҳакам сифатида фаолият олиб боради.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

12 Oktabr, 2020|Янгиликлар|