Пара-пауэрлифтинг бўйича вилоятдаги вакиллар учун онлайн маҳорат сабоқлари ўтказилди

Юртимиздаги спорт федерациялари ва ассоциациялари ўз мутахассисларининг маҳоратини ошириш мақсадида ўқув-семинарлар ҳамда маҳорат дарсларини ўтказишда давом этади. Шундай тадбирлардан бири Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси томонидан пара-пауэрлифтинг бўйича ҳудудлардаги мутахассислар учун ташкил этилди. Онлайн семинарда МОҚ вакиллари, мураббийлар, спортчилар ва Миллий паралимпия ассоциацияси ва вилоятлардаги мураббийлар қатнашишди. Онлайн семинарни пара-пауэрлифтинг бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийи Фазлиддин Умрзоқов олиб борди.

Маърузачи ўз нутқида пара-пауэрлифтинг тарихи, ушбу спорт тури қандай ривожланганлиги, Паралимпия ўйинлари дастурига қандай вазн тоифалари киритилганлиги, пара-спортчилар бўлажак мусобақаларга қандай тайёргарлик кўришлари кераклиги, шунингдек, ҳакамлар тоифасининг таснифи, ушбу турдаги техник ва тактик жиҳатлар ҳақида сўзлаб берди. Бундан ташқари, мутахассис пара-пауэрлифтинг машғулотининг ўзига хос машқларини намойиш этди.

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар.

11 Oktabr, 2020|Янгиликлар|