Бобуржон Омоновни табриклаймиз!

Бугун Пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Бобуржон Омонов таваллуд айёмини нишонламоқда.

Бобуржон Омонов 2000 йил 11 октябрь куни Андижон вилоятида туғилган. F41 тоифасида ядро улоқтириш бўйича қатнашадиган вакилимиз 2017 йил ёшлар ўртасидаги Параосиё ўйинларида зафар қучди ва 1 йил ўтиб Индонезияда ҳам ушбу муваффақиятини такрорлади. 2019 йил эса ўз тоифасида жаҳонда ҳам тенгсиз эканлигини исботлаб, олтин медални қўлга киритди. Бу эса унга Токио-2020 Паралимпия ўйинлари лицензиясини тақдим қилган. 2019 йил якунлари бўйича ўтказилган “Миллий спорт мукофоти-2019” танловида “Йилнинг энг яхши паралимпиячиси” номинацияда ғолиб бўлган.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бобуржон Омоновни бугунги таваллуд айёми билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан муваффақиятлар тилаб қолади.

11 Oktabr, 2020|Янгиликлар|