Боксчиларимиз навбатдаги йиғинга киришди

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларини бошлашди. Йигитларимиз бош мураббий Марат Қурбонов бошчилигида 22 октябрга қадар жисмоний ва тактик тайёргарлик устида машғулотлар ўтказишади.

Мазкур йиғин Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳридаги «Янгиобод» базасида олиб борилмоқда. Шунингдек, аёллар терма жамоамиз ҳам 12-25 октябрь куни йиғинга қўшилади. Режага кўра, эркаклар терма жамоасида 32, қизларимиздан 15 нафар боксчимиз мазкур йиғинга жалб қилинган.

9 Oktabr, 2020|Янгиликлар|