“Giro Rosa”да нима гап?

Хабар берганимиздек, ҳамюртимиз Ольга Забелинская айни кунларда Италия йўллари бўйлаб ўтказилаётган “Жиро д’Италия” аёллар кўпкунлик (ёки “Giro Rosa”) велопойгасида иштирок этмоқда.

Кеча мусобақанинг бешинчи босқичи якунланди. Унда спортчилар Террачина шаҳрида 110,3 километрли масофани босиб ўтишди. Пойгада “CCC”нинг голландиялик вакиласи Мариан Вос ғалаба қозонди. Ҳамюртимиз эса пешқадамга 10 дақиқа, 36 сония имкониятни бой бериб, марра чизиғини 73-бўлиб кесиб ўтди.

Бугун спортчилар Торре Греко ва Нола шаҳарлари бўйлаб 97,5 километрли масофада куч синашишади.

16 Sentabr, 2020|Янгиликлар|