Бокс бўйича Германия терма жамоаси карантинга олинди

Айни пайтда бокс бўйича Германия терма жамоаси Австрияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган эди. Жамоанинг айрим вакилларида коронавирус белгилари аниқлангач, 18 нафар боксчи ва 7 нафар бошқа вакиллар (мураббий, шифокор) қаттиқ карантинга олинди.

Германия ҳаваскор бокс федерацияси директори Михаэль Мюллернинг таъкидлашича, жамоа таркибида инфекциянинг енгил аломатлари бор. Бироқ бу билан машғулотлар бутунлай тўхтаб қолган эмас. Спортчилар алоҳида-алоҳида шуғулланишмоқда.

Маълумот учун, бокс бўйича Германия терма жамоаси Рио-2016 Олимпия ўйинларида 6 нафар боксчи билан иштирок этган ва улар орасида Артём Харутюнян -64 кг вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритган. Ушбу жамоа таркибида ҳамюртимиз Артур Григорян мураббий сифатида фаолият олиб боради.

15 Sentabr, 2020|Янгиликлар|