UWW Ижроия қўмитаси Белграддаги жаҳон чемпионати муддатини ўзгартирмади

Бирлашган кураш дунёси (UWW) Ижроия қўмитаси спорт курашлари бўйича Белградда 2020 йил декабрга белгиланган жаҳон чемпионатининг муддатини ўз кучида қолдирди. Лекин Финляндия ёшлар ўртасидаги (23 ёшгача) дунё биринчилигини қабул қилмасликни мўлжалламоқда.

Аммо жаҳон чемпионати бошланиши пайтида Сербия ва жаҳондаги эпидемиологик вазият ҳисобга олинади. Шу билан бирга UWW жорий йил ноябрь ойидаги турнирларни ўтказишни мезбон мамлакатлар ихтиёрига топширди. Эндиликда UWW Ижроия қўмитасининг қарори ушбу ташкилот бюроси томонидан тасдиқланиши керак.

15 Sentabr, 2020|Янгиликлар|