Кун тарихи: Сидней-2000 Олимпия ўйинлари бошланганига 20 йил бўлди

Бундан роппа-роса 20 йил аввал Австралиянинг Сидней шаҳрида 2000 йилги ёзги Олимпия ўйинлари старт олган эди. Ушбу Олимпиада делегациямиз ўзининг энг кўп сонли атлетлари билан қатнашган Ўйинлардан бири сифатида тарихда қолган.

Сиднейда 12 спорт турида 70 нафар спортчимиз иштирок этган. Яна бир аҳамиятли томони Муҳаммадқодир Абдуллаевнинг ғалабаси шарафига илк бор ёзги Олимпия ўйинларида илк бор мадҳиямиз янграган. Шунингдек, 2000 йилги Олимпия ўйинларида Артур Таймазов (эркин кураш, -130 кг) кумуш, боксчиларимиз Сергей Михайлов (-81 кг) ва Рустам Саидов (+91 кг) бронза медалларига сазовор бўлишган эди. Бу билан умумжамоа ҳисобида 199 мамлакат орасида 43-ўринни эгаллаганмиз.

Эътиборлиси, Сидней-2000 Олимпия ўйинларида енгил атлетиканинг шоҳ йўналиши бўлмиш 4х100 метрга кечган эстафета баҳсида ҳам эркаклар, ҳам аёллар ўртасида, шунингдек, худди шу масофага эркин усулда сузиш баҳсида ҳам эстафета йўналишида иштирок этганмиз.

15 Sentabr, 2020|Янгиликлар|