Қиличбозлик бўйича яна бир онлайн мусобақа старт олди

Қиличбозлик бўйича яна бир онлайн мусобақа старт олди. Мусобақанинг дастлабки кун беллашувлари шпага, рапира ва сабля йўналишида кечиб, иштирокчилар саралаш босқичида баҳс олиб боришади. Турнирда қатнашиш учун 150 нафарга яқин спортчи талабнома топширган.

Беллашувлар ZOOM орқали ўтказилмоқда. Барча йўналишда финал босқичи 16-18 сентябрь кунлари ташкил қилинади. Онлайн мусобақани “YouTube” ижтимоий тармоғида жонли эфирда томоша қилиш мумкин.

Регламентга кўра, дастлабки саралаш босқичида қиличбозлар асосан ижро техникаси, ҳужум ва ҳимояланишнинг махсус элементларидаги ҳаракатлар асосида баҳоланишади. Мазкур машқларни бажариш вақти 45 сониядан 1 дақиқагача этиб белгиланган. Онлайн турнир дастлаб пулька (гуруҳ босқичи) сўнг Олимпия тизимида давом эттирилади.

Ҳар бир спортчининг ҳаракатларини терма жамоа бош мураббийи, 3 карра Олимпия ўйинлари чемпиони Владимир Назлимов кузатиб бормоқда. Шунингдек, жараённи Мартин Камаджиев каби тажрибали хорижий ва маҳаллий мураббийлар ҳам назорат қилишмоқда.

14 Sentabr, 2020|Янгиликлар|