Велоспорт бўйича “Мустақиллик кубоги” якунланди

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Мустақиллигимизнинг 29 йиллигига бағишланган мусобақа якунланди. Бугун турнирнинг иккинчи кун доирасида спортчилар гуруҳ пойгаси йўналишида баҳс олиб боришди.

Регламентга кўра, эркаклар 83, аёллар 42 километр масофада куч синашишди. Кутилганидек, бу галги беллашувда ҳам Муроджон Холмуродов ўз ғалабасини тантана қилди. Аёллар ўртасида Янина Кускова ҳам иккинчи ғалабасига эришди. Батафсил:

Эркаклар:
1. Муроджон Холмуродов – 1:55.35
2. Бегзод Раҳимбоев – 1:55.37
3. Дамир Забиров – 1:55.37

Аёллар:
1. Янина Кускова – 1:03.43
2. Нафосат Козиева – 1:03.43
3. Шаҳноза Абдуллаева – 1:03.43

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда «Asaka Bank» билан ҳамкорликда ташкил қилинган икки кунлик мусобақада Республикамизнинг турли вилоятларидан ташриф буюрган 150 нафарга яқин спортчи қатнашди. Таъкидлаш жоиз, ушбу пойгалар терма жамоамиз мураббийлар штаби учун ой сўнгида Италияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатидан аввал спортчиларнинг ҳолатини кўздан кечириб олиш имкониятини тақдим қилди.

9 Sentabr, 2020|Фото, Янгиликлар|