Ўзбекистон таэквондо ассоциациясининг байрам табриги

Азиз ватандошлар! Сизларни ва яқинларингизни энг буюк, энг азиз байрамимиз – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллиги айёми билан самимий муборакбод этамиз. Барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга файзу барака ва фаровонлик тилаймиз.

Мустақил Ватанимизнинг тинчлиги, гуллаб-яшнаши ва равнақи йўлида олиб бораётган ишларингизда зафарлар ёр бўлсин!
Мустақиллик қадри боқий, байрам шукуҳи файзли, истиқлолимиз абадий бўлсин!

Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси жамоаси