Адҳамжон Эргашев: «Ғалабамни Мустақиллигимизнинг 29 йиллигига бағишлайман»

Бугун оғир атлетика бўйича ўтказилаётган «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги кубоги» онлайн мусобақасида ҳамюртимиз Адҳамжон Эргашев -67 килограмм вазн тоифасида ғалаба қозониб, жамоамизнинг иккинчи муваффақиятига муаллифлик қилган эди. Қуйида полвонимизнинг мусобақадан кейинги фикрлари билан ўртоқлашамиз.

«Авваламбор, барча юртдошларимизни кириб келаётган мустақиллигимизнинг 29 йиллиги билан чин қалбимдан табриклайман. Ушбу онлайн мусобақа биз спортчилар учун хурсандчилик улашди. Бугун кутилган натижага эришдим дея оламан ва ушбу ғалабамни Президентимиз, халқимиз, мени қўллаб-қувватлаб турган барча мухлисларга ва мустақиллигимизга бағишлайман. Ўйлайманки, тез орада бундай кунлар ҳам ортда қолиб, рақибларимиз билан яна бир супада рақобатлашишни бошлаймиз. Насиб қилса, ўша мусобақаларда ва албатта, Токио Олимпиадасида ҳам ватанимиз байроғини баландларга кўтаришга ваъда бераман. Бу йўлда мураббийларимиз билан тинимсиз меҳнат қиламиз», – деди Адҳамжон Эргашев.

Қуйида вакилимизнинг чиқиши ва тақдирлаш маросимидан фотогалереяни томоша қилишингиз мумкин: