Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ спорт соҳаси вакилларини давлат мукофотлари билан тақдирлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев яқинлашиб келаётган Ватанимиз мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат, спорт ва оммавий ахборот воситалари соҳалари ходимларидан бир гуруҳини давлат мукофотлари билан тақдирлади. Мазкур фармонда шундай дейилади:

Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси, ўзининг ёрқин истеъдоди, серқирра ижоди, илмий-инновацион фаолияти билан мамлакатимизнинг илм-фан, маданият ва санъат соҳаларини ривожлантириш, ёш авлодни она юртга муҳаббат ва садоқат руҳида ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш йўлидаги самарали хизматлари ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвонлар билан тақдирлансин:

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони билан
Ҳайдаров Равшан Акмалович – футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар (U-23) терма жамоаси бош мураббийи

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони билан
Аҳмедов Одил Алимжонович – футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

“Дўстлик” ордени билан
Рисқиев Рифат Асадович – фахрий спортчи

Югай Лев Павлович – Миллий тадқиқот технология университетининг Олмалиқ филиали математика ва умумий касбий фанлар кафедраси мудири

“Содиқ хизматлари учун” медали билан
Газиев Баҳромжон Валиевич – Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси раиси

“Соғлом турмуш” медали билан
Арслонов Нажиб Гадиевич – Спорт яккакурашлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби бокс бўлими мураббийи

Бойдадаев Абдужаббор Абдусатторович – Учқўрғон тумани олимпия ва миллий спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернати директори ўринбосари, Наманган вилояти

Ли Людмила Рудольфовна – Гимнастика бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби спорт гимнастикаси бўйича мураббий-ўқитувчиси

Пахомов Владимир Юрьевич – Республика ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби академик эшкак эшиш бўйича катта мураббий-ўқитувчиси

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси мана шундай фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирланган барча спорт фидойиларини самимий муборакбод этиб қолади.